Трамп Фаластин хавфсизлик кучларини молиялаштиришни тўхтатди

Нашр бу ҳақда америкалик ва фаластинлик расмийларга таяниб хабар бермоқда.
«Президент Дональд Трамп томонидан қабул қилинган хорижий ёрдамни музлатиш тўғрисидаги фармонга биноан, Қўшма Штатлар Фаластин маъмурияти хавфсизлик кучларига молиявий кўмак беришни тўхтатди», — дея аниқлик киритди The Washington Post.
АҚШ Фаластин маъмурияти лойиҳаларининг асосий донорларидан бири бўлиб, ушбу лойиҳалар хавфсизлик масалалари бўйича таълим бериш ва ҳуқуқ-тартибот органлари ваколатларини кенгайтиришни ўз ичига олади. Трампнинг биринчи президентлиги даврида Қўшма Штатлар Фаластин маъмуриятига бевосита молиявий ёрдамни тўхтатган эди, бироқ хавфсизлик кучларини тайёрлаш ва ислоҳ қилиш учун маблағ ажратишда давом этган.