Трампнинг Зеленскийга қилган ҳужумлари Кремлнинг барча кутувларидан ошиб кетди — Bloomberg

Агентлик манбасига кўра, Россия раҳбарияти АҚШ президентининг Украина раҳбарига нисбатан баёнотларида бундай кескин оҳанг бўлишини кутмаган эди.
Bloomberg манбасининг таъкидлашича, Россия расмийлари Трампнинг музокаралар стратегиясини тўлиқ тушунмаяпти. Шу билан бирга, улар бу жараёнда кутилмаган бурилишлар ва эҳтимолий тузоқлар бўлишидан хавотирда.
Шунга қарамай, улар ушбу вазиятдан фойдаланиб, урушни тугатиш бўйича исталган келишувдан Россия учун максимал фойда олишга ҳаракат қилиш керак, деб ҳисоблашади.