Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефонда суҳбатлашди

Россия президенти қироллик раҳбариятини ва халқини яқинлашиб келаётган – Саудия Арабистони ташкил топган куни билан самимий табриклади.
Путин шунингдек, 18 февраль Ар-Риёдда бўлиб ўтган Россия-Америка музокараларини ташкил қилиш учун қулай шарт-шароитлар ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.
Суҳбат давомида икки давлат ОПEК+ доирасида ҳамда савдо, сармоя ва энергетика каби соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш тарафдорлиги эканини тасдиқлашди.