ҲАМАС янглишилган жасадни Исроилга қайтарди

ҲАМАС янглишилган жасадни Исроилга қайтарди

ҲАМАС 20 февраль куни Шири Бабаснинг жасади ўрнига номаълум шахснинг жасадини юборгани танқидларга сабаб бўлганди. Исроил бу томонлар ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувини бузишини таъкидлаган. ҲАМАС жасад топширишдаги чалкашлик сабабини аниқлашга ваъда берган.

Шундан сўнг жасад 21 февраль куни кечқурун Қизил Хоч ходимларига топширилган. ҲАМАС марҳума Исроил армиясининг ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганини айтган. Яҳудий давлати эса мазкур маълумотни рад этмоқда.

ҲАМАС 22 февраль куни Қизил Хоч ходимларига гаровга олинган беш нафар исроилликни топширди. Бу сафар гаровга олинганларни топшириш турли жойларда бўлиб ўтди. Дастлаб 39 ёшли Тал Шоҳам ва 38 ёшли Авери Менгистни Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида топширилган.

Яна уч нафар гаровга олинганлар — 27 ёшли Элия Коэн, 23 ёшли Омер Венкерт, 22 ёшли Омер Шемтов эса Нусайрат қочқинлар лагерида юборилган. Бундан ташқари, ҲАМАС ҳаракати 2015 йилдан бери асирликда бўлган Ҳишом ас-Саидни Исроилга топшириши кутилмоқда.

Авера Менгисту ва Ҳишом ас-Саид ўн йилдан ортиқ вақт давомида ҲАМАС қўлида асирликда бўлган, қолган тўрт нафари 2023 йил 7 октябрда ўғирлаб кетилган. Менгисту ва ас-Саидда руҳий бузилишлар аниқланган. Улар асирга тушишдан олдин Исроил ва Ғазо сектори чегарасини 10 йил олдин ўзлари кесиб ўтган.

Булар ҲАМАС Исроил билан тинчлик келишувининг биринчи босқичи доирасида озод қилиш мажбуриятини олган 33 нафар гаровга олинганларнинг сўнггиси. Исроил алмашинув доирасида 22 февраль куни 602 нафар фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: