Эртага аксарият ҳудудларда қор ёғади

24 февраль куни Республикамизда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин.
“Ўзгидромет” агентлигининг хабар беришича, Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, Устюртда кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин), айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкeнт, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 23-25 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Рeспубликанинг тоғли ҳудудлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.