Шифохоналарга ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди

Шифохоналарга ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди

Давлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди. Бу ҳақида ССВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Коррупция — давлат ва жамият учун жиддий хавф. Шу боис юртимизда барча соҳаларда, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида бу иллатга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ҳамда инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам беришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

» — Хусусан, айни пайтда вазирлик қошида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича тезкор хабар бериш, бу борадаги камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида 71 241-10-65 ёки республика бўйича ягона 1203 рақамли “Ишонч телефони” фаолият юритмоқда, — дейди Коррупцияни олдини олиш ва курашиш бўлими етакчи мутахассиси Азизбек Шукуров.

Соҳада бюджет қонунчилиги бузилиши, коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва молиявий камчиликларга йўл қўйилишининг олдини олиш мақсадида вазирлик қошида Ситуацион марказ ташкил этилди.

Тиббиёт муассасаларида амалга оширилаётган ҳар бир молиявий операцияни кузатиб бориш ва назорат қилиш имконини берувчи ушбу марказ “xarid.uzex.uz”, “xt-xarid.uz”, “Shaffof qurilish”, “UzASBO”, “DMBAT”, “registr.stat.uz” ҳамда бошқа ахборот тизимлари ва Ҳисоб палатасининг электрон маълумотлар базаси асосида фаолият олиб боради.

Шунингдек, давлат тиббиёт муассасаларига юқори малакали кадрларни ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилиб, ўтган йил ноябрь ойидан Бухоро вилоятида синов тариқасида йўлга қўйилди.

Мазкур янги тизим ўзини амалда оқлагани боис 2025 йил март ойидан республика миқёсида тўлиқ жорий этилиши режалаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: