Шольц партияси Германия сайловларида мағлубиятга учради

Германия Бундестагига муддатидан олдин ўтказилган сайловларда Христиан-демократик иттифоқи ва Христиан-социал иттифоқи консерватив блоки 28,6 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди.
“Германия учун альтернатив” ўз тарихида биринчи марта 20,8% овоз тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади.
Амалдаги канцлер Шольцнинг Германия социал-демократик партияси 16,4% овоз билан учинчи ўринни эгаллади. Бу СПД тарихидаги энг ёмон натижадир.