Самарқандда Қишлоқ хўжалик технологиялари кўргазмаси бўлиб ўтади

25 – 27 феврал кунлари Жомбой тумани кўргазма марказида қишлоқ хўжалигининг замонавий технологияларига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади.
Унда сунъий интеллек технологиялари, қишлоқ хўжалик дронлари, тупроқсиз экин экиш технологиялари намойиш этилади.
Кўргазмада 100дан ортиқ компаниялар иштирок этиши кутилмоқда. Улардан 88таси хорижий компаниялар бўлиб, улар орасида Россия компаниялари ҳам бор.