Гаитида қуролли тўда ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Гаитида қуролли тўда ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки ҳарбий хизматчи ва ўн нафар тинч аҳоли вакиллари бор, хабар беради Anadolu.

Гаитида, пойтахт Порт-ау-Пренс яқинида жойлашган Делмас-30 ҳудудида қуролли тўда томонидан уюштирилган ҳужумда 2 аскар ва камида 10 тинч фуқаро ҳалок бўлди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари турар-жой ҳудудига ҳужум уюштирган. Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеоларда уйларга ўт қўйилгани ва кўплаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлганини кўриш мумкин.

Ҳужумни «Барбекю» лақабли собиқ полициячи Жими Шеризье бошчилигидаги жиноий гуруҳ амалга оширган, дейилади хабарда.

Миллий полиция, SWAT бўлинмалари ва Вақтинчалик тўдага қарши кураш бўлинмалари (UTAG) томонидан ўтказилган операцияда 5 нафар жиноий гуруҳ аъзоси йўқ қилинди.

Гаити Бош вазири Аликс Дидье Фильс-Айм мамлакатда хавфсизлик ва иқтисодни яхшиламасдан туриб сайлов ўтказиш мумкин эмаслигини таъкидлади. У ҳукумат хавфсизликни таъминлаш тарафдори эканини таъкидлади.

“Биз тўдаларга қарши уруш олиб бормоқдамиз, бу уруш жуда катта ресурсларни талаб қилади”, – деб қўшимча қилди у.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Гаитида камида 5601 киши жиноий гуруҳлар томонидан ўлдирилган.

Гаитидаги хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш учун Кениядан 900 нафар полициячи Африка бошчилигидаги Кўп миллатли хавфсизликни қўллаб-қувватлаш миссиясида иштирок этиш учун мамлакатга келди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: