Путинда умид пайдо бўлди

АҚШнинг янги маъмурияти билан дастлабки алоқалар муайян умидлар уйғотмоқда, деб билдирди Россия президенти Владимир Путин.
Унинг айтишича, «АҚШнинг ҳозирги раҳбарияти прагматизм ва воқеликка реал ёндашувни намоён этиб, стереотиплар ва мессианлик мафкуравий андозаларидан воз кечмоқда.»
Путин, шунингдек, «бизнинг жангчиларимиз» «Украина инқирозини ҳал этиш учун шароит яратган», дея таъкидлади.
«Фуқароларимизнинг суверенитети, ҳаёти ва эркинлигини ҳар қандай таҳдидлардан қатъий ҳимоя қилишимиз муҳим. Россия АҚШ билан музокараларни издан чиқаришга уринишларнинг олдини олиш учун дипломатия ва махсус хизматларнинг барча имкониятларидан фойдаланиши лозим,» – дея қўшимча қилди у.
Путин, шунингдек, «давлат чегарасини ҳимоя қилиш учун жиддий қўшимча чоралар кўриш»ни, «хавфли йўналишлардаги чегараларни қоплаш зичлигини» оширишни топширганини маълум қилди.