Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 2 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

Болалар Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Болалардан бири ота-онасининг ишончномаси асосида, иккинчиси опасининг турмуш ўртоғи билан Россияга борган.
Иккала фуқаро ҳам полиция томонидан ўтказилган рейд давомида Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига юборилган.