ХАМАС гаровга олинган 4 кишининг жасадини Исроилга топширди

ХАМАС гаровга олинган 4 кишининг жасадини Исроилга топширди

Келишув доирасида ХАМАС гаровга олинган тўрт нафар исроилликнинг жасадларини Қизил Хочга топширди. Ушбу битим Исроил ва ХАМАС ҳаракати Исроил томонига гаровга олинган яна тўрт кишининг жасадини топшириш ва шу вақтнинг ўзида 602 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиш ҳақида эди. Келишув ижроси ҳақда “Ассоcиатед Press” хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, тобутлар “Керем-Шалом” назорат-ўтказиш пункти орқали Исроил мудофаа армиясига топширилади. Исроил уларни чегарага яқин ҳудудда аниқлаш жараёнидан ўтказиб, келишувда қайд этилган гаровга олинган шахсларнинг айнан ўзи эканига ишонч ҳосил қилмоқчи.

 

“Тҳе Times of Israel” нашрига кўра, Исроил томонига 69 ёшли Нир-Оз кибутсида яшаган Исик Элгарат, 49 ёшли Сахи Идан, 85 ёшли Шломо Мансур ва яна бир собиқ гаровга олинганнинг жасадлари топширилиши керак. Нашрда ёзилишича, Мансур ХАМАС томонидан гаровга олинган исроилликларнинг энг ёши каттаси бўлган. Тахминларга кўра, у 2023 йил 7 октябрь куни ҳужум пайтида ўлдирилган. Шундан сўнг, унинг жасади Ғазо секторига олиб кетилган.

 

AFP агентлиги маълумотларига кўра, Исроил қамоқхоналаридан озод қилиниши келишувнинг бир қисми бўлган фаластинлик маҳбусларни олиб кетаётган автобус Рамаллоҳ шаҳрига етиб борган. У ерда уларни кўплаб фаластинликлар кутиб олгани қайд этилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: