Оддий америкаликлар ҳам Зеленскийга қарши

Оддий америкаликлар ҳам Зеленскийга қарши

The Washington Post газетаси Economist-YouGov сўровига асосланиб хабар беришича, Трампнинг ошкора айбловларидан сўнг америкалик республикачиларнинг Зеленскийни қўллаб-қувватлаши кескин пасайган.

Агар бир йил олдин ҳозирги ҳукмрон Республикачилар партияси сайловчилари орасида Зеленскийнинг тарафдорлари (38 фоиз) ва мухолифлари (40 фоиз) тахминан тенг бўлган бўлса, ҳозирда тарафдорлар атиги 20 фоизни, мухолифлар эса 56 фоизни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, Зеленскийга «жуда салбий» муносабатда бўлган республикачилар улуши икки баробарга – 16 фоиздан 32 фоизгача кўпайган.

Шунингдек, уч йил ичида Россияни душман деб ҳисоблайдиган республикачилар сони икки баробардан кўпроққа камайган. 2022 йил бошидаги 64 фоиз ва 2024 йил кузидаги 53 фоиздан ҳозирда 30 фоизгача тушган. Бироқ уни фақат 3 фоиз иттифоқчи деб ҳисоблайди.

Украинани 10 фоиз иттифоқчи деб билади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: