Ўзбекистонда Temu блокланиши мумкин

Хитойнинг Temu маркетплейси Ўзбекистонда яқин орада блокланиши мумкин. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари маълум қилди.
2025 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистонда хорижий электрон тижорат платформалари фаолият юритиши учун юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиши ва солиқ тўловчи бўлиши шарт. Temu ҳали бу талабни бажармаган.
“Агар улар расмий рўйхатдан ўтмаса, фаолияти тўхтатилиши мумкин”, дейди агентлик вакили.
Расмийларнинг айтишича, Temu солиқ ва божхона тўловларидан қочмоқда, шунингдек, 2024 йилда Ўзбекистондан 10 миллион доллар миқдордаги валютани олиб чиқиб кетган.
Шу сабабли, Temu билан бирга AliExpress, Amazon, Ozon, Netflix, Spotify ва бошқа халқаро онлайн сервислар ҳам мамлакатда расмийлашиши талаб қилинади.