Telegram пулли хабарлар функциясини жорий этмоқчи

Telegram пулли хабарлар функциясини жорий этмоқчи

Тelegram мессенжери шахсий ва гуруҳ чатларида пулли хабарлар функциясини синаб кўришни бошлагани ҳақида Telegram Info хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, гуруҳ эгаси ёки суҳбатдош бу функцияни ўзи мустақил ёқиб қўйиши мумкин бўлади. Тўлов амалга оширилганда, юлдузларни Telegram эмас, балки чат эгалари олади.

Пулли хабарларни созлаш имконияти шахсий чатлар ва гуруҳларда мавжуд бўлади. Пулли хабарлар созламалари турли хил чат турлари учун фарқ қилиши мумкин, дейилади хабарда.

Ҳозирча бу функция фақат Тelegram’нинг синов серверида айрим фойдаланувчиларгагина тақдим этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: