Ҳатто туялар ҳам табиийликдан воз кечди: Араб дунёсини ларзага солган ботокс қилинган туялар ҳақида…
Гўзаллик фақат инсонлар учун деб ўйлаганмидингиз? Адашасиз! Масқатдаги анъанавий туялар гўзаллик танловида ҳақиқий «пластик операция» жанжали юз берган. 20 та туя мусобақадан шармандаларча ҳайдалди. Миллионлаб долларлик соврин жамғармасига эга бўлган бу мусобақада ғолиб бўлиш учун туя эгалари энг тубан ишлардан ҳам қайтишмади. Ветеринарлар текшируви натижасида ҳайвонларнинг юзи ва танасида «гўзаллик инъекциялари» излари топилган. Туяларнинг лабларини янада шиширган ва «жозибали» қилиб кўрсатиш учун ишлатилган. Ҳайвоннинг юз ифодасини «юмшатиш» ва мулойим қилиб кўрсатиш учун юборилган. Туянинг энг асосий кўрки бўлган гурба (ўркач) шаклини идеаллаштириш учун тери остига тўлдирувчилар сифатида киритилган.
Бу мусобақа шунчаки ўйин эмас — бу ерда гап миллионлаб доллар ва бадавийларнинг қадимий обрўси ҳақида кетмоқда. Рақобат шунчалик кучлики, айрим заводчилар ўз ҳайвонларини ҳақиқий «пластик қўғирчоқ»ларга айлантириб юборишган. Ташкилотчилар бу ҳолатни қаттиқ қоралаб, бу нафақат қоидаларни бузиш, балки ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик эканини таъкидлашди. Сунъий равишда лаб шишириш ёки ўркачни тўғирлаш туяларнинг табиий қиёфасини бузади ва мусобақанинг ҳалоллик руҳига зид келади.
