Трамп Россияга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди

Трамп Россияга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди

АҚШ президенти Доналд Трамп «Украинанинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид» муносабати билан Россияга қарши санкция жорий этиш кўзда тутилган ижро ҳужжатини бир йилга узайтирди. Бу ҳақда РИА Новости Оқ уй маълумотларига асосланиб хабар берди.

 

Юқорида гап кетаётган 13660-рақамли фармон 2014 йилнинг 6 мартида ўша пайтдаги президент Барака Обама томонидан имзоланган.

 

Фармон билан Америка томони Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузганликда айбдор деб ҳисоблаган шахслар ва ташкилотларга нисбатан чекловлар жорий этади. Шунингдек, айрим шахслар ва мансабдор шахсларнинг мамлакатга киришига чекловлар, Қримнинг Россияга қўшиб олиниши учун жавобгарлик ҳам белгиланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: