Исроил Ғазодаги тинчлик келишувини бекор қилишга уринмоқда

Исроил Ғазодаги тинчлик келишувини бекор қилишга уринмоқда

– ҲАМАС ташкилотининг айтишича, Исроил тинчлик келишувининг иккинчи босқичига ўтишдан бош тортиб, биринчи босқични узайтиришни талаб қилиш орқали вазиятни яна бошидан бошлашга ҳаракат қилмоқда.

– Исроилнинг Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори жаҳон ҳамжамияти томонидан қораланди. Миср, Қатар ва Иордания бу ҳаракатни тинчлик келишуви ва халқаро гуманитар ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши деб баҳолади.

– Исроилнинг Ғазо жанубига уюштирган ҳужумларида икки фаластинлик ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди.

– Исроил полицияси маълумотига кўра, Хайфадаги автовокзалда содир этилган пичоқбозлик оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши жароҳат олган.

– Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Ғазога қарши урушида 48 388 фаластинлик ҳалок бўлганини, 111 803 киши яраланганини тасдиқлади. Ҳукумат матбуот хизмати эса вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб фаластинликлар ўлган деб тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини камида 61 709 нафарга етганини маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: