Ҳарбий рўйхатга олиш ва чиқариш электрон шаклга ўтказилади

Яъни, ҳарбий хизматга мажбур шахслар эндиликда қоғоз ҳужжатларсиз, онлайн тарзда рўйхатга олинади ёки чиқарилади.
Бу Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинган янги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.
Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 73 турдаги ҳужжат ва маълумотнома талаб қилиниши бекор қилинади. Энди давлат органлари зарур маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими орқали мустақил равишда олади.