Рус бойваччалар сони камайиб кетди

Рус бойваччалар сони камайиб кетди

Украинада уруш бошланганидан сўнг россиялик миллиардерлар рўйхати 200 нафардан 125 нафаргача қисқаргани ҳақида RTVI хабар бермоқда. 2022 йилдан буён 86 киши рўйхатдан чиқиб кетган бўлиб, уларнинг кўпчилиги санкциялар, бизнесдан четлашиш ёки миллиардерлик мақомидан воз кечиш туфайли рўйхатни тарк этган.

Бироқ, Дмитрий Мазепин («Уралхим»нинг собиқ эгаси) каби айрим шахслар ўз капиталини 800 миллион доллардан 2,4 миллиард долларгача кўпайтирган. Алберт Авдолян («Элга») ва Владимир Мелников (Gloria Jeans) ҳам ўз бойликларини сезиларли даражада оширишга эришган.

Энг катта йўқотишлар Алексей Мордашов («Северстал») ва Владимир Потанин («Интеррос») ҳисобига тўғри келган. Мордашовнинг бойлиги 29,1 миллиард доллардан 25,5 миллиард долларгача, Потанинники эса 27 миллиард доллардан 23,7 миллиард долларгача камайган.

Владимир Евтушенков («АФК Система») ўз бойлигининг деярли ярмини йўқотган бўлиб, унинг бойлиги 3,4 миллиард доллардан 1,7 миллиард долларгача тушиб кетган.

Шунга қарамай, 2025 йил бошидан буён россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги 7,8 миллиард долларга ошган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: