«Америкаликлар орасида Британия фуқаролигига талаб кескин ошди»

2024-йилда Британия фуқаролигини олишга мурожаат қилган АҚШ фуқароларининг сони кескин ошди. Расмий маълумотларга кўра, бу рақам 6100 кишини ташкил этди. Мутахассислар бундай ортишига икки асосий омил – Дональд Трампнинг президентлик сайловларида ғалаба қозониши ва Буюк Британиядаги солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар таъсир кўрсатганини қайд этмоқда.
АҚШдан кўчиб ўтишни ўйлаётганлар орасида тадбиркорлар ва юқори даромадли кишилар кўпчиликни ташкил қилади. Улар Британиядаги солиқ сиёсатидаги юмшатишлардан фойдаланишни кўзлаётгани айтилмоқда.
Экспертларнинг фикрича, бу жараён келгуси йилларда ҳам давом этиши мумкин, айниқса, АҚШдаги сиёсий муҳит ўзгаришларни бошдан кечирса.