Лукашенко ҳокимиятни бўлишмоқчи

Лукашенко ҳокимиятни бўлишмоқчи

Беларус президенти Александр Лукашенко давлат раҳбари ваколатларининг бир қисмини бошқа ҳокимият органларига ўтказиш бўйича фармон лойиҳасини тайёрлашни топширди. Бу ҳақда БЕЛТА агентлиги хабар бермоқда.

«Ҳокимлар менга мурожаат қилмасликлари учун фармон лойиҳасини тайёрлаш керак: битта манбадан бўлгани сабабли, параллел лойиҳалаштириш, қуриш ва бошқа ишлар. Улар жойларда қарор қабул қилсинлар.

Зарур бўлса, агар биз уларнинг мақомини оширган бўлсак, соҳалар бўйича масъул бош вазир ўринбосарлари билан келишиб олсинлар. Улар билан келишганларидан сўнг, биз назорат қиламиз. Ер ажратиш масаласидан ташқари, чунки ер масаласи муқаддас ва ҳозирча президентнинг ваколатида қолмоқда. Қолган барча масалаларни ўзлари ҳал қилсинлар,» – деди Лукашенко.

Дўстларингизга ҳам юборинг: