Олмаотада БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон тараққиёти маркази очилади

Олмаотада БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон тараққиёти маркази очилади

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон тараққиёти маркази очилади.

«Бугун (4 март куни) БМТ Бош ассамблеяси Олмаота шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги резолюцияни кўпчилик овоз билан қабул қилди, 152 давлат ушбу резолюция ҳаммуаллифи ҳисобланади», — деди Қозоғистон президентининг матбуот котиби Руслан Желдибай.

Унинг таъкидлашича, бу Қозоғистон учун муҳим ташқи сиёсий ютуқдир.

Президент Тўқаев Қозоғистон ташаббусини қўллаб-қувватлаган барча давлатларга миннатдорлик билдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: