Покистонда теракт уюштирилди

Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмида, Хайбер-Пахтунхва провинциясида содир бўлган худкуш ҳужуми оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, 18 нафари жароҳат олди.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, портлаш Банну ҳудудида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум хавфсизлик кучларини нишонга олган.
Вилоят расмийлари ушбу хуружни қоралаб, полиция тергов олиб бораётганини билдирди. Тергов якунлари бўйича қўшимча тафсилотлар тақдим этилиши кутилмоқда.