Президент суд ишига аралашаётган раҳбарларни жиддий огоҳлантирди

«Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Шу ўринда адвокатларнинг одил судловдаги муҳим ўрни таъкидланиб, мутасаддиларга уч ой ичида уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш ва сифатли юридик ёрдамни таъминлаш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди.