Россияда деярли 2 миллион киши кредит олишни ўзига ўзи тақиқлаш хизматидан фойдаланган

1 мартдан бошлаб Россия давлат хизматлари порталида (Госуслуги) кредит ва займларни ўзига ўзи тақиқлаш хизмати ишга туширилди, деб хабар беради Kazinform.
Россия ҳукуматига кўра, икки кун ичида 1,7 миллион киши хизматдан фойдаланган. Ариза берувчининг ўртача ёши – 53 ёш.
Қайд этилишича, “ўзига ўзи тақиқлаш” сўзи Робот Макс онлайн-маслаҳатчисига берилган сўровлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган. У аллақачон ихтиёрий кредит тақиқлаш бўйича 3,4 миллион маслаҳат берди.
Мурожаатлар энг кўп топширилган ҳудудлар: Москва – 351 минг, Санкт-Петербург – 143,9 минг, Москва вилояти – 112,3 минг, Краснодар вилояти – 69,3 минг, Свердловск вилояти – 50,5 минг, Ростов вилояти – 43,5 минг, Бошқирдистон – 42,7 минг, Новосибирск вилояти – 42,4 минг, Татаристон – 41,8 минг, Нижегородская вилояти – 37,6 минг.
Ўзига ўзи тақиқлаш учун ариза берганлар кредит тарихига махсус белги қўшилади. Агар у мавжуд бўлса, банклар ва микромолия ташкилотлари кредит ёки займ олиш учун аризани рад этишлари керак.