«Такрор ва такрор айтаман: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз!» — Шавкат Мирзиёев

Президент жамиятда коррупция муаммосини муҳокама қилиш учун очиқ тизим шаклланганини ва ОАВнинг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бораётганини қайд этди.
«Илгари бу мавзу журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди. Ҳозирги вақтда мавжуд ҳолат очиқлик ва шаффофлик томонга бутунлай ўзгарди.
Очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги мамлакатимизнинг ўрни 138 поғонага яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди» — деди давлат раҳбари.