«Украинанинг максимал мағлубияти»: Медведев рус армиясини асосий бурчни бажаришга ундамоқда

«Украинанинг максимал мағлубияти»: Медведев рус армиясини асосий бурчни бажаришга ундамоқда

Собиқ президент Дмитрий Медведев Украинада жанг олиб бораётган Россия кучларининг асосий бурчи қўшни мамлакатга «максимал мағлубият» етказиш эканлигини таъкидламоқда.

 

«Россия олдинга силжияпти. Душман қаршилик кўрсатмоқда ва ҳали мағлуб этилгани йўқ,» – деди у. «Душманни жанг майдонида максимал мағлубиятга учратиш бугунги кундаги асосий вазифамиз бўлиб қолмоқда.»

 

Россия Хавфсизлик кенгашининг раис ўринбосари бўлган Медведев, фойдали қазилмалар бўйича битим имзоланганидан сўнг, АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни қайта бошлашини кутаётганини билдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: