Фарғонада кўча ўртасида эркакни пичоқлаган 18 ёшли йигит 11 йилга қамалди

2006 йилда туғилган фуқаро С.Т. 2000 йилда туғилган фуқаро А.А.ни ўткир тиғли жисм билан ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.
Шифокорлар томонидан жабрланувчининг ҳаёти сақланиб қолинган.
Фуқаро А.А. ҳодиса жойидан қочиб кетгангани сабаб С.Т. жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Марғилон шаҳар судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 25-модда орқали 97-модда 2-қисми «д» банди билан айбли деб топилиб, 57-моддасини қўллаб, 11 йил муддатга, қолган 2 нафар судланувчига эса 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.