ҲАМАС араб етакчиларини Масжидул Ақсони ҳимоя қилишга чақирди

ҲАМАС араб етакчиларини Масжидул Ақсони ҳимоя қилишга чақирди

ҲАМАС араб етакчиларини мусулмонларнинг муқаддас масжиди – Ал-Ақсони ҳимоя қилишга чақирди.

 

Қаршилик ҳаракати исроилнинг яҳудийлаштириш кампаниясига жавобан араб етакчиларининг қатъий позицияда бўлиши кераклигини таъкидлаб, уларни мусулмонларнинг муқаддас маскани бўлган Ал-Ақсо дахлсизлигини таъминлашга чақирган.

 

«Биз араб давлатларини душман ҳужумига қарши туришга, Фаластинни қўллаб-қувватлашга чақирамиз», деган Фаластинлик ватанпарварлар.

 

Шунингдек, ҳаракат вакиллари Фаластинда мустақил миллий институтлар яратилиши ҳақидаги баёнотни ижобий баҳолаб, тезроқ парламент ва президентлик сайловлари ўтказилиши кераклигини қўшимча қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: