Метан заправкалар бугундан ишга тушади

“ 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади”, – деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.
Хабарда айтилишига кўра, март ойининг бошида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетгани сабабли, аҳоли томонидан газ истеъмоли ортган ва шу сабабли автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.