Сенегалда сирли касалликнинг қўзғатувчиси аниқланди

Сенегалда сирли касалликнинг қўзғатувчиси аниқланди

Тадқиқотчилар Сенегалдаги юзлаб балиқчилар хасталанишига сабаб бўлган сирли касалликни қўзғатувчи ҳолатни аниқлади, деб хабар тарқатди RFI радиоси.

Муаммо илк бор 2020 йил ноябрь ойида, 100 дан ортиқ балиқчи номаълум касалликка чалинганда пайдо бўлган. Вирус ўчоғи мамлакат ғарбида, пойтахт Дакар яқинидаги Руфиск ва Мбур порт шаҳарлари ўртасида экан. Маҳаллий беморларда қора қўтир шаклида тери тошмаси пайдо бўлган.

сири очилмай келди. Энди олимлар патогенни аниқлашга муваффақ бўлишди. Беморлар сув ўти Вулcанодиниум ругосум ва шу ўсимлик ишлаб чиқарадиган Портимин А токсинидан азият чеккан.

– Ушбу митти ўсимлик ишлаб чиқадиган жуда кўп миқдордаги токсинни кўз билан кўриб бўлмайди, – дейди Франция Барқарор ривожланиш тадқиқотлари институти вакили Патрик Бремер Дакардаги балиқчиларга. – Мазкур сув ўти қандай пайдо бўлиши эса ҳозирча номаълум.

Дўстларингизга ҳам юборинг: