Европа Украинага «Осмон қалқони»ни таклиф этди

Европа Украинага «Осмон қалқони»ни таклиф этди

Гуардиан газетаси хабар беришича, Ғарб ҳарбий мутахассислари Украина ғарбининг ҳаво мудофаасини кучайтириш мақсадида Европа Иттифоқининг 120 та қирувчи самолётини ўз ичига олган Европа ҳаво кучларини жойлаштириш кўзда тутилган «Осмон қалқони» (Sky Shield) номли лойиҳани ишлаб чиқишди.

Нашр маълумотларига кўра, лойиҳа Буюк Британия Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ режалаштирувчилари томонидан Украина Қуролли кучлари билан ҳамкорликда яратилган.

Гуардиан иқтибос келтирган ҳужжатда шундай дейилади: «Sky Shield’нинг асосий мақсади – Украина ғарбидаги ҳаво ҳудудини қанотли ракеталардан ҳимоя қилишдир. Жалб этилган жанговар самолётлар Европа аэродромларида жойлашиб, Украина ҳарбий-ҳаво кучлари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб боради.»

Дўстларингизга ҳам юборинг: