АҚШ жаҳон тартибини вайрон қилмоқда — Валерий Залужний

АҚШ жаҳон тартибини вайрон қилмоқда, деди Валерий Залужний.
«Украина Қуролли кучлари собиқ Бош қўмондон, айни пайтда мамлакатнинг Буюк Британиядаги элчиси Валерий Залужний Chatham House тадбиридаги нутқида NATO йўқ бўлиб кетиши, Россия эса Европага ҳужум қилиши мумкинлигини айтди», дея хабар бермоқда Тhe Times.
«Бу шунчаки ёвузлик ўқи эмас, балки жаҳон тартибини ўзгартиришга уринаётган куч. Қўшма Штатлар жаҳон тартибини бузмоқда. Оқ уй бутун Ғарб дунёсининг бирлигини шубҳа остига қўйди. Энди эса Вашингтон хавфсизлик масалаларини АҚШ иштирокисиз Европага топширишга уринмоқда», — дея фикр билдирди Залужний.