Франциялик Сенатор Клод Малюр Доналд Трампни Рим императори Неронга қиёслади

У, шунингдек, Илон Маскни “кетаминли масхарабоз” деб атади.
«Вашингтон Нерон саройига айланди: жаҳлдор император, итоаткор сарой аъёнлари ва давлат хизматини тозалаш учун масъул кетаминли масхарабоз. Овал кабинетда урушда муваффақиятсизликка учраган одам уруш қаҳрамонига ақл ўргатиб ўтирибди», деди Малюр.