Нетаньяху Исроил мудофаа армиясининг янги қўмондонини тайинлади

Нетаньяху Исроил мудофаа армиясининг янги қўмондонини тайинлади

Биньямин Нетаньяху генерал-лейтенант Эял Замирни Исроил мудофаа армиясининг янги қўмондони этиб тайинлади.

ЦАХАЛнинг янги қўмондони ҳали ҲАМАС устидан ғалабага эришилмаганини қайд этиб, гаровдаги исроилликларни озод этиш устида иш олиб боришга ваъда берди. Замир 2025 йил фаол ҳарбий ҳаракатлар йили бўлишини айтиб ўтган.

Эял Замир Исроил Бош штаби бошлиғи лавозимида генерал-лейтенант Ҳерци Ҳалевининг ўрнини эгаллади, у ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумини қайтара олмагани туфайли истеъфога чиққан эди. Ҳалевининг истеъфоси ҳақида 2025 йил январ ойи охирларида маълум бўлганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: