«Яхши қўшнилар» суҳбати бўлиб ўтди
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Томонлар «икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг жадал ривожланаётгани»ни таъкидладилар, деб хабар берди Қозоғистон Президенти матбуот хизмати.
«Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик руҳида жадал ривожланиб бораётганини қайд этдилар,» – дейилади хабарда.
Президентлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилди, шунингдек, олий даражада эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
