ЕК раҳбари Украинани «Европа оиласининг бир қисми» деб атади

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқининг Брюсселдаги фавқулодда саммити чоғида Украинани «Европа оиласи»нинг бир қисми деб атади. Бу ҳақда Британиянинг Sky News телеканали хабар бермоқда.
6 март куни эрталаб Владимир Зеленский Брюсселда ҳарбий бюджетларни тезда ошириш йўллари муҳокама қилинаётган Европа Иттифоқи давлатлари етакчилари билан фавқулодда саммитда иштирок этди.
«Бирга турганимиз жуда муҳим. Украина бизнинг Европа оиласининг бир қисмидир,» – деди фон дер Ляйен.
Sky News хабарига кўра, Еврокомиссия раҳбарининг таъкидлашича, Европа «аниқ ва бевосита хавф»га дуч келмоқда ва «ўзини ҳимоя қилишга қодир бўлиши керак.»