Неймар икки гранд клубга таклиф қилинди

Неймарнинг агенти бразилияликнинг Европага қайтишини таъминлашга уринмоқда. Бу ҳақда «Diario Sport» нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчининг агенти Пини Захави «Сантос» ҳужумчисининг хизматларини «Барселона» ва «Бавария»га таклиф этган. Неймарнинг оиласи Каталония клубини футболчи учун энг тўғри вариант деб ҳисобламоқда.
Ҳозирча 33 ёшли футболчи «Барса»нинг қизиқишини унчалик жалб этмаяпти. Бунинг сабабларидан бири шуки, каталонияликлар таркиб учун харажатлар чегарасини ошириш ва янги ўйинчиларни сотиб олиш имкониятига эга бўлиш учун бир нечта футболчиларни сотишлари керак. Бироқ, трансфер имконияти бутунлай рад этилмаяпти.