Суперлигада янги мавсум старт олди!
Суперлига 1-туридан ўрин олган ОКМК – «Бухоро» учрашуви бироз аввал якунланди. Ўйин Олмалиқдаги стадионда бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда Ҳуршид Ғиёсов 11-дақиқада ҳисобни очди. Анвар Жўраев 18-дақиқада меҳмонларнинг жавоб голини киритди. 90+3-дақиқада Али Абдураҳмонов томонидан урилган гол олмалиқликларга илк ғалабани келтирди.
2-турда ОКМК «Пахтакор»ни қабул қилади (16 март), «Бухоро» «Қизилқум» билан куч синашади (14 март).
