Канадада давлат раҳбари ўзгарди

Жастин Трюдо ўрнини Марк Карни эгаллади. У Канада ҳукмрон партиясининг янги етакчисига айланди.
Марк Карни — Канада Банкининг собиқ раҳбари мамлакатнинг Қўшма Штатларга қўшилишига қарши ва ўзидан олдинги каби Украинани қўллаб-қувватлаш тарафдори.
Трюдо январь ойида Канада Либерал партияси раиси ва бош вазир лавозимидан кетишини эълон қилган эди. Унинг ушбу қарорини мамлакат аҳолиси ва 50дан ортиқ депутатлар олқишлади.