Ўзбекистон ва Беларусь Афғонистонга транспорт йўлакларини ривожлантиради

CREATOR: gd-jpeg v1.0 (using IJG JPEG v62), quality = 80
Ушбу масала Минскда Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров ва Беларус транспорт ва коммуникациялар вазири Алексей Ляхнович учрашувида муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
“Беларус томони “Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт коридорини ривожлантиришда фаол иштирок этишни режалаштирмоқда”, — дейилади хабарда.
Томонлар, шунингдек, Афғонистон билан чегарадош Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хабдан фойдаланиш юзасидан фикр алмашдилар.