Шавкат Мирзиёев БАА президентини телефон орқали таваллуд куни билан табриклади

Президент БАА раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, давлат ишларида муваффақиятлар, мамлакатга эса тинчлик ва равнақ тилади.
Давлат раҳбарлари Рамазон ойи муносабати билан ҳам бир-бирларини қутлаб, ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилдилар.
Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар жадал ривожланаётгани қайд этилди.