Суриянинг янги ҳукумати курдлар билан шартнома тузди

Суриянинг янги ҳукумати курдлар билан шартнома тузди

Келишув Сурия шимоли-шарқидаги Курд мухториятининг фуқаролик ва ҳарбий муассасаларини Суриянинг янги ҳукуматига бирлаштиришни назарда тутади, деб ёзади DW.

“Суриянинг янги ҳукумати 10 март, душанба куни “Сурия демократик кучлари” (SDF) билан Курд автоном маъмуриятининг фуқаролик ва ҳарбий муассасаларини Сурия ҳукуматига бирлаштириш бўйича келишувга эришилганини эълон қилди. Шартнома Сурия шимоли-шарқидаги аниқ ҳудудларни, жумладан, чегара постлари, аэропорт ва нефть ва газ конларини белгилайди. Келишув 2025 йил охиригача амалга оширилиши керак”, – деб хабар беради AFP.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрида Башар ал-Ассад режими ағдарилганидан сўнг, Аҳмад ал-Шара бошчилигидаги Суриянинг янги ҳукумати Сурияда фаолият юритаётган қуролли гуруҳларни тарқатиб юборишга ва бутун мамлакат ҳудуди устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: