Хитой АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига жарима божлари жорий этди

Хитой АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига жарима божлари жорий этди

Америка президенти Дональд Трамп ташаббуси билан АҚШ ва Хитой ўртасида савдо уруши авж олмоқда, деб хабар беради dw.com.

10 март, душанба куни Хитойнинг АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига янги тарифлари кучга кирди. Американинг бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун 10-15 фоиз миқдорида жарима солиғи жорий этилди. Бу Хитойнинг АҚШга импорт қилинадиган товарларига божларнинг навбатдаги оширилишига жавобан амалга оширилди.

Февраль ойи бошидан бери Хитойдан АҚШга импорт қилинадиган маҳсулотларга 10 фоизлик бож жорий қилинган ва ўтган ҳафтада у 20 фоизга оширилган. Бунга жавобан Хитой Қўшма Штатлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига янги божлар эълон қилди.

Хитой Халқ Республикаси Молия вазирлиги маълумотларига кўра, энди жорий этилган қўшимча 15 фоизлик божлар АҚШдан товуқ гўшти, буғдой, маккажўхори ва пахта импортига тааллуқлидир. Жўхори, соя, чўчқа гўшти, мол гўшти, балиқ, мева, сабзавот ва сут маҳсулотларига 10 фоизлик бож қўйилади.

10 мартгача жўнатилган ва Хитойга 12 апрелгача етиб келган товарлар янги божхона қоидаларига бўйсунмайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: