Илия Топурия: «Кейинги қурбонимнинг исми ҳалиям номаълум»

Илия Топурия: «Кейинги қурбонимнинг исми ҳалиям номаълум»

Грузиялик собиқ UFC чемпиони Илия Топурия ўзининг келгуси жангини енгил вазн тоифасида ўтказишини айтди.

«Мендан кейинги рақибим ҳақида сўраманг, чунки жавобим йўқ. Қурбонимнинг исми ҳали ҳам номаълум. Агар мен Ренато Мойкано ёки Дэн Хукер бўлганимда жангни ташкил этиш осон бўларди. Аммо сен Топурия бўлсанг, бу осон эмас», — деди Топурия Мадриддаги матбуот анжуманида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: