Париждаги Фахрийлар уйида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Париждаги Фахрийлар уйида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Париждаги Фахрийлар уйида 12–март куни Францияга давлат ташрифини амалга ошираётган президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон етакчисини Франция Президенти Эммануэл Макрон кутиб олди.

Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция Республика гвардияси, қуруқлик қўшинлари, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари хизматчиларидан иборат фахрий қоровул саф тортди.

Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Гвардиячилар давлат раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди ва расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Сўнг давлат раҳбари отлиқ гвардиячилар ва мотоциклчилар ҳамроҳлигида олий даражада музокара ўтказиш учун Франция президентининг қароргоҳи — Елисей саройига йўл олди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: