Польша ташқи ишлар вазири ва Илон Маск оммавий можарога киришди

Польша ташқи ишлар вазири ва Илон Маск оммавий можарога киришди

Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски ва миллиардер Илон Маск Украинада Starlink сунъий йўлдош тизимидан фойдаланиш юзасидан оммавий можарога киришди.

Баёнотлар алмашинуви Маск Х ижтимоий тармоғида Starlink “Украина армиясининг таянчи” эканлигини ва агар тизим ўчирилган бўлса, “бутун фронт чизиғи қулаб тушиши” ҳақида ёзганидан кейин бошланди. Бунга жавобан Сикорски Польша Украина учун Starlink-га кириш учун пул тўлашини ва бунинг учун йилига тахминан 50 миллион доллар ажратишини эслатди.

“Агрессия қурбонига қарши таҳдидларнинг ахлоқий томонини четга суриб, агар SpaceX ишончсиз етказиб берувчи бўлиб чиқса, биз муқобил йўл излашга мажбур бўламиз”, — деди Польша ТИВ раҳбари.

Маск кескин жавоб қайтарди: “Жим бўл, кичкина одам. Сиз харажатларнинг озгина қисмини тўлайсиз. Ва Starlink’нинг ўрнини босадиган ҳеч нарса йўқ.» Кейинчалик у Сикорскини “Сороснинг қўғирчоғи” деб атади.

Муҳокамага АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам аралашиб, Маскни қўллаб-қувватлади. У Сикорскийнинг даъволарини ўта нотўғри деб атади ва Starlink’сиз Украина урушда аллақачон мағлуб бўлганини эслатди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: