Европа Украинани демилитаризация қилишнинг ҳар қандай шаклини рад этиши керак
Европа Украинани демилитаризация қилишнинг ҳар қандай шаклини рад этиши керак — Франция Мудофаа вазири.
Себастян Лекорню бундай фикрни Париж мудофаа форумидаги нутқида маълум қилди.
«Бугун биз келажакка назар ташлашимиз, Украина армияси келажакда қандай бўлиши кераклиги ҳақида мулоҳаза юритишимиз зарур», — дея таъкидлади Лекорню.
Мудофаа вазирлиги раҳбари, шунингдек, Украинани ҳарбий кучдан маҳрум этишнинг ҳар қандай шаклини қатъиян рад этишини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Европа қитъаси армияларининг биринчи вазифаси келгуси беш-ўн йил ичида Украина армиясининг пойдевори бўлиши керак бўлган ҳарбий доктринани ишлаб чиқишдан иборат.
