АҚШ ва Германия яширин музокарада! Россия нефти яна Европага қайтадими?

АҚШ Германия билан Россия нефтини етказиб беришни қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда Correctiv ва «Важные истории» нашрлари маълум қилмоқда.
Музокаралар жараёнидан хабардор манбаларнинг хабар беришича, АҚШ компаниялари Германиянинг Шведт шаҳрида жойлашган PCK Raffinerie GmbH нефьни қайта ишлаш заводида «Роснефть» компаниясининг 54,17% улушини сотиб олишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, АҚШ «Роснефть» компаниясининг Карлсруэ шаҳридаги MiRo нефтни қайта ишлаш заводидаги 24% ва Вогбургдаги Bayernoil заводидаги 28,57% улушларини сотиб олишга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Correctiv манбаларининг маълум қилишича, бу музокараларда Германия канцлери Олаф Шолцнинг девони ва Германия Молия вазирлиги иштирок этмоқда. Бироқ, қўшимча қилинишича, жараёнга Германия Ташқи ишлар вазирлиги жалб этилмаган, чунки ушбу идора раҳбари Анналена Бербок Россиядан қазилма ёқилғиларни сотиб олишга қарши позицияда.